Россияда ўғирланган «Hyundai Solaris» «Ғишт-Кўприк» божхона чегара постида тўхтатиб қолинди

мар 19 / 2019

alt

2019 йил 1 март куни Давлат Божхона қўмитаси ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент туманидаги «Ғишт-Кўприк» божхона чегара постида «Hyundai Solaris» русумли автомашина тўхтатиб текширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу автомашина Россия Федерациясидан ўғирланганлиги аниқланиб, автомашинани бошқариб кетаётган А.Ғ. қўлга олинган.

 Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган. Айни дамда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *