Россия соғлиқни сақлаш вазири Москва - Тошкент рейсида ўзбекистонлик аёлга биринчи ёрдам кўрсатди

мар 06 / 2019

alt

Аввал хабар берганимиздек, 6 март куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова бошчилигидаги делегация Тошкетга келди.

ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, вазир Вероника Скворцова Москва - Тошкент рейсида ўзбекистонлик йўловчилардан бирига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
 
Парвоз вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг тоби қочган. Самолётда умимий алоқа орқали шифокор ёрдами керак бўлиб қолганлиги эълон қилинган ва вазир бунга бефарқ қараб турмаган. Скворцова вазиятни ҳаёт учун хавфли эмас деб баҳолаган ва ўзи билан доимо олиб юрадиган дориларни олиб келган. Дори воситасини қабул қилганидан сўнг йўловчининг ҳолати яхшиланган. 
 
Россия делегацияси икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *