Республиканинг айрим вилоятларида терилган пахта учун қўшимча ҳақ тўланади

окт 08 / 2018

– Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилади

– Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим туманларида мавжуд тўловлар ўзгаришсиз қолади

alt

Терилган ҳар бир килограмм пахта учун жойларда 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўланиб келинмоқда.

Norma’да ёзилишича, жорий йил 5 октябрдан бошлаб, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган ҳар бир килограмм пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилади.

Мазкур ҳудудларда олдин пахта пулларига қўшимча назарда тутилмаган.

Қўшимчалар бериб борилаётган Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг айрим туманларида мавжуд тўловлар ўзгаришсиз қолади.

Мазкур қўшимчалар Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан тўлангани сабабли қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобда инобатга олинмайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *