Республикамизнинг барча ҳудудларида "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" бошланди

окт 08 / 2018

– Ҳафталик 8 - 13 октябрь кунлари бўлиб ўтади

– Пойтахтимизда спорт тадбирлари «Миллий» стадиони (собиқ “Бунёдкор”)да бўлиб ўтади

alt

Жорий йилнинг 8 - 13 октябрь кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” бўлиб ўтади, деб хабар қилди Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган ҳафталик республикамизнинг барча ҳудудларидаги туман (шаҳар) кўчалари, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ва спорт иншоотларида ўтказилади. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, гимнастика турлари бўйича тадбирлар амалга оширилди.

Пойтахтимиздаги асосий спорт тадбирлари «Миллий» стадиони (собиқ “Бунёдкор”)да бўлиб ўтади. Унга ҳафталикда иштирок этишни истаган барча хотин-қизлар ташриф буюриб, ундаги спорт заллари, спорт анжомларидан фойдаланган ҳолда саломатликларини тиклашлари учун барча имкониятлар яратилган.

“Спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад - «Соғлом аёл — соғлом жамият» ғоясини илгари суриш, аёлларни соғлом ҳаёт кечиришга ўргатиш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида спорт учун вақт ажратишга ундашдан иборат.

Мазкур ҳафталик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида батафсил маълумотларни 90 956 51 23 телефон рақамлари орқали олиш мумкин”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *