Раъно Шодиева оёғида расм чизадиган қизникида меҳмон бўлди

янв 13 / 2019

alt

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида яшовчи 18 ёшли Зуҳра Усмонова оёғида расм чизади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази" раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ёш рассом хонадонида бўлди.

alt

– Имконияти чекланган болалар доимий парвариш ва эътиборга муҳтож, – дейди Раъно Шодиева. – Аммо уларнинг иқтидорларини доимий қўллаб-қувватлаш керак. Бу йўлда марказ тизимли ишларни олиб бормоқда.

Зуҳранинг ҳозиргача 50 га яқин натюрморт, портрет, эркин ижодий асарлари бор. Марказ раҳбари яна кўплаб имконияти чекланган пайариқлик ёшлар хонадонида бўлиб, улар билан ҳам дилдан суҳбатлашди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *