Рамазон ҳайити куни пойтахтда автобуслар қатнови соат 04:00 дан бошланади

июн 04 / 2019

 

Эртага, 5 июнь — Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда автобуслар қатнови соат  04:00 да бошланади. бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тармоқ корхоналарига бириктирилган йўналишларга автобусларнинг ишга чиқиши иш кунларидагидек тартибда амалга оширилади. Яъни, ҳар бир йўналиш бўйича автобуслар тонгги 04:00 дан (дам олиш кунидан қарийб 2,5 соат олдинроқ) ҳаракатланади, дейилади хабарда.
 
Кун давомида ҳам қатнов ва оралиқ вақтлари белгиланган меъёрларга мос бўлиши таъминланади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *