Раҳбарлар қариндош-уруғ, таниш-билишларини "ёғлироқ" ишга жойлаштиришни қачон тўхтатади?

янв 08 / 2019

alt

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, раҳбарлар лавозимидан фойдаланиб қариндош-уруғ, таниш-билишларини халқ тили билан айтганда “ёғлироқ” жойларга жойлаштириб қўйишни қачон тўхтади, деган саволга жавоб берди.

– "Олдинги даврда айрим раҳбарлар томонидан лавозимидан фойдаланиб қариндош-уруғ, таниш-билишларини, халқ тили билан айтганда “ёғлироқ” жойларга жойлаштириш ҳолатларига йўл қўйилган эди. Аммо, мана 2 йилдирки Бухоро вилоятида бундай ҳолатларга чек қўйилди. Чунки, бошқарув лавозимларида ишлаётган кадрларга нисбатан талаб кучайди ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг кўлами ҳам кенгайди. Раҳбарлик лавозимига бугунги кун талаблари даражасида ишлай оладиган кадрни қўймаса, у лавозим вазифаларини уддалай олмайди.

Масъулиятни ўз зиммасига олиб, халқ манфаати йўлида мустақил қарор қабул қилаётган, ташаббускорлик кўрсатиб натижага эришаётган раҳбар кадрлар қўллаб-қувватланмоқда ва рағбатлантирилмоқда.

Шу билан биргаликда зиммасига юклатилган вазифаларни мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилаётган янги талаблар даражасида уддалай олмаётган раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинмоқда. Жорий йил давомида хизмат вазифасини юқоридаги талабларга мувофиқ бажаролмаётган вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги кўплаб раҳбар кадрлар алмаштирилди.

Эндиликда раҳбар кадрларнинг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериб бориш тизими жорий этилганлиги, судьяликка номзодларнинг тайинлашдан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши, бундан кейин маҳаллий давлат бошқаруви тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг тегишли халқ депутатлари Кенгашларида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилгандан кейин лавозимга тайинланиши амалиёти жорий этилиши қариндош-уруғчиликка ва таниш-билишчиликка батамом чек қўяди деб ўйлайман”.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *