Ҳилол Насимовнинг "Ҳаёт" фильми байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

янв 12 / 2019

alt

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида мардлик ва жасорат кўрсатган юрт ҳимоячиларига бағишланган “Ҳаёт” фильми Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар орқали икки кун эфирга узатилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати матбуот хизмати хабар қилди.

13-январь куни “Ўзбекистон” телеканалида — соат 22:00 да;

14-январь куни “Кинотеатр” телеканалида — соат 15:40 да;

14-январь куни “Ёшлар” телеканалида — соат 22:10 да.

Фильм сценарийси Иқбол Мирзаалиев, Зулфия Юнусова ва Ҳилол Насимовга тегишли. Киноасар 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида қатнашган фарғоналик Ҳаёт исмли йигитнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, 2000 йил август ойида жанубий сарҳадларимизга суқилиб кирмоқчи бўлган халқаро террористик гуруҳларга қарши олиб борилган кураш чоғида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Махсус операция кучлари баталонининг 21 нафар ўзбек ўғлони қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Филм режиссёри бўлмиш Ҳилол Насимов ўзининг “Тубанлик”, “Odnoklassniki.ru”, “Ажал жодуси” каби картиналари билан танилган. Ушбу фильмлар негизида терроризм ва экстремизмга қарши кураш ётади.

Шунингдек, Ўзбекистон МТРК телеканаллари орқали байрам муносабати билан “Сержантлар”, “Сардор” ва “Сардор 2” миллий сериаллари, “Қасамёд”, “Ватанпарвар”, “Жасур”, “Ватан” ва “Ўн саккизинчи квадрат” каби ватанпарварлик руҳидаги фильмлар намойиш этиб келиняпти.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *