Ҳаж сафари харажатлари 10 миллион сўмга арзонлаштирилди

апр 23 / 2019

alt

2016 йилда мамлакатимизда 5200 киши муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб келган бўлса, 2017 йилдан бошлаб 7200 нафар фуқароларимиз ислом динининг муқаддас арконларидан бирини адо этиш имконига эга бўлдилар. 

Илгари Умра зиёратига фуқароларимиз чекланган квота асосида юборилган бўлса, ўтган йилдан эътиборан фуқароларимизнинг йил давомида квотасиз Умра зиёратига юбориш имконияти яратилди. 

2018 йилда фуқароларимиз учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди. 

Жорий йилдан фуқароларимиз ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъний ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

“Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *