Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларини аудио, фото ва видеотасвирга олишлари мумкин

дек 06 / 2018

alt

Кўп муҳокама қилинган масалалардан бири – ЙПХ ходимларининг хатти-ҳаракатларини қайд қилиш учун ҳайдовчининг фотосурат, аудио ва видеотасвирдан фойдаланиш ҳуқуқи. 2018 йил 4 декабрдан фуқароларнинг ушбу ҳуқуқи қонунчиликда тўғридан-тўғри мустаҳкамлаб қўйилди. Ягона чеклов – фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда бу ман этилади.

Агар ҳайдовчилар учун видеотасвирга олиш ихтиёрий бўлса, ЙПХ ходимларининг ўзи учун бу 2019 йил 1 июлдан эътиборан мажбурий бўлади. Ҳар бир ходим мобиль видеокамера билан таъминланиб, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда ундан фойдаланиши шарт. ЙПХ ходими хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган бўлса, ҳайдовчи 2019 йил 1 июлдан эътиборан унга ўз ҳужжатларини тақдим этмасликка ҳақли бўлади.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *