Ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадонлар топширилди

мая 07 / 2018
alt
6 май куни Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан, Яшнобод туманида намунавий ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадонларнинг тантанали топширув маросими бўлиб ўтди. Янги уйларнинг калитларини шахсан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Абдумавловонич Азизов топширди. Бу кун юзлаб ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун бахт-саодатга, шоду-хуррамликка ва чексиз қувончга тўла бўлди.
 
Янги ҳарбий шаҳарча яқин кунларгача умуман ободонлаштирилмаган ҳудуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Яшнобод туманига ташрифидан сўнг, қисқа муддат ичида Олмос маҳалласида 18 та 5 қаватлик кенг ва қулай хоналарга эга уйлар қуриб битирилди.
 
Бундан ташқари, яқин орада ҳарбий шаҳарчада мактаб, поликлиника ва болалар боғчаси каби маъмурият объектлари барпо этилади.
 
Айтиб ўтиш жоизки, замонавий ҳарбий шаҳарча қурилишининг биринчи босқичи битирилди ва иккинчи босқич бўлмиш 900 та хонадонга мўлжалланган 30 та 5 қаватли уйларнинг қурилиши бошлаб юборилди.
 
Лойиҳанинг ўз вақтида битирилиши ва хонадонларнинг янги эгаларига топширилиши Тошкент шаҳар ҳокимлиги назорати остида бўлиб ўтмоқда.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *