Ҳафта давомида содир этилган қотилликлар ва бошқа жиноий хабарлар

июн 20 / 2019
 
 
17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли С.И. ва расмий никоҳсиз рафиқаси 26 ёшли Г.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, аёлнинг 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини, танишига 9 000 долларга сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
 
***
 
18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳуманинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  
 
***
 
Шу куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган. Натижада О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган.  Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
***
 
18 июнь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи 30 ёшли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи 31 ёшли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада аёл касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
***
 
19 июнь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи 26 ёшли С.И. қўшниси 45 ёшли Б.Т.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Натижада Б.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. С.И. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
***
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган ва наркотик моддалари, психотроп воситаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашга йўналтирилган комплекс тадбирлар натижасида бир ой ва 10 кун ичида Тошкентда 145 та наркотик савдоси билан боғлиқ жиноят қайд этилди. Улардан 4 та жиноят Жиноят кодексининг 246-моддаси (“Контрабанда”) билан боғлиқ; 14 та иш Жиноят кодексининг 270-моддаси бўйича қўзғатилди (“Тақиқланган экинларни етиштириш”, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш); 47 иш Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”); битта жиноят Жиноят кодексининг 274-моддаси (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш”) билан боғлиқ; 79 та Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан боғлиқ.
 
Умумий қийматда белгиланган даврда (1-майдан 10-июнгача) ўтказилган тадбирлар доирасида 12 371 гр тақиқланган воситалар мусодара қилинди. Бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *