Пойтахтда бир вақтнинг ўзида 2300 нафар кишини сиғдира оладиган масжид қурилди (фото)

дек 07 / 2018

alt

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек «Олтинтепа» жоме масжиди қайта бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

alt

“2016 йил август ойида қурилиш ишлари бошланган эди. Масжид икки йилу тўрт ой деган-да ҳашар йўли билан битказилди. Масжид маҳобатли мовий гумбаз, кенг хонақоҳлар, сўлим ҳовлига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2300 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади”, дейилади хабарда.

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *