Пойтахт ИИББ: Вояга етмаганларнинг суратини рухсатсиз тарқатиш тақиқланади

авг 14 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ИИББ Телеграм мессенжерида вояга етмаганларнинг сурати тарқатилаётганига муносабат билдирди.

Protoday.uz ва Uzbek MDK каналларида “Мана, Тошкентда автомобил эшикларини очган профессионал ўғрининг фотосурати” изоҳи остида ёш болакай, ички ишлар органи ходимлари ва фуқаролик кийимидаги эркак киши муҳрланган фотосурат тарқатилмоқда. 

Ушбу суратдаги шахсларнинг шахси ва манзилини аниқлаш мушкул, бироқ унинг Тошкент шаҳрида суратга олинмагани аниқ. Чунки Тошкент шаҳар ППХ ва ЙПХ машиналарида бундай маркировкалар қўлланилмаган. Қолаверса, ушбу суратга боқиб, воқеага реал баҳо бериш мумкин эмас. Балки унда хизмат ходимлари йўқолиб қолган болага ёрдам бераётган бўлиши ҳам мумкин, дейилади бошқарма хабарида.

ИИББ вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи халқаро стандартларга мувофиқ, ҳуқуқбузар болаларнинг шахсини ошкор қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборотни тарқатиш тақиқланишини маълум қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *