Польшада Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди (фото)

апр 17 / 2019

 

15 апрель куни Полша пойтахти Варшава шаҳрида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида Полшадаги ватандошларимиз ҳамда хорижлик мезбонлар иштирокида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
 
Тадбирга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими Шерзод Султанов, Ўзбекистоннинг Полшадаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Бахром Бабаэв, шунингдек, Бутун Полша Республикаси Туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Шиманский, Варшава туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Жуковский, ҳамда мамлакатнинг бир қатор энг йирик туристик фирмалари вакиллари ташриф буюришди.
 
alt
Бундан ташқари, тақдимотда Полшанинг энг машхур журналларидан бири «Полиш Маркет» журнали редактори Анджей Каземерский ҳамда бир қатор ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.
 
Тадбирда юртимизнинг энг ўзига тортадиган томонлари, олис тарихи ва бир-биридан қадимий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона водийси каби сайёҳлик марказлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, мамлакатимизда виза тартибини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, ўзбек миллий таомлари ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши барчани ҳайратлантирди.
 
alt
 
16 апрел куни ташриф доирасида Полшадаги ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди.
 
Шерзод Султанов учрашув давомида юртдошларимиз учун “Хорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда ватандошлар ролини ошириш” мавзусида тақдимот ўтказиб, чет давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ишлаш бўйича давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат, унинг асосий мақсадлари ва йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *