Pokemon Go ўйини Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди

окт 10 / 2016

alt

Pokemon Go ўйини сайтида хабар берилишича, энди мазкур ўйин Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди. Ўйин Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистонда тақдим этилган. 

Pokemon Go - 2016 йилда чиқарилган бирйўла кўп фойдаланувчилар билан бирга ўйналадиган ўйин. Унинг мақсади покемонларни қидириш ва қўлга ўргатишдан иборат. Ўйинга тўлдирилган реаллик элементлари киритилган, унда рақамли ва реал олам қўшилиб кетади: смартфон экранидаги расм реал оламдаги объектларда акс этади. Шу йилнинг июль ойида тақдим этилган ушбу ўйинни 100 млндан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган.

Фото: instagram.com/pokemon

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    12 октябр 2016, 10:02

    Бу ўйин ғирт жосуслик учун ишлаб чиқарилган.

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 09:30

    Бу ўйин бошқа мамалакатларда фалокатга олиб келаяпди, наҳотки шундай ўйинларни ватанимиз Ўзбекистонга кириб келишига йўл қўйилса!!!???

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 09:06

    Бизда ҳам таъқиқлаш керак, ўйин ўйнаш эмас, фойдали иш билан шуғулланиш керак

  • Мехмон
    10 октябр 2016, 22:11

    нима учун бу уйинни айрим давлатларда уйнашни таькиклаяпди?бизга энди келган булса.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *