Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатиш бўйича ариза берди

янв 11 / 2019

alt

Telegram асосчиси Павел Дуров Буюк Британияда рўйхатдан ўтган Telegram Messenger LLP компаниясини тугатиш бўйича ариза берган. 2018 йил 19 декабрда йўлланган ариза британиялик юридик шахслар реестри сайтида шу йилнинг 4 январида эълон қилинган, деб ёзади РИА Новости.

Дуров компанияни тугатиш сабабларини изоҳламаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг апрель ойида Россия Федерациясида Telegram мессенжери суд қарори билан блокланган эди. Бунга сабаб компаниянинг мамлакат федерал хавфсизлик хизматига хабарлар калитини тақдим этмаганлиги бўлган. Гарчи РФда мессенжерга таъқиқ қўйилган бўлсада, кўплаб россиялик фойдаланувчиларда дастур ишлашда давом этмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *