«Пахтакор» метро бекатида аёл киши темир йўл изларига йиқилиб тушди

июл 11 / 2019

alt

Бугун тахминан соат 16:00 ларда «Пахтакор» метро бекатида 58 ёшли К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган.
 
«Тошкент метрополитени» УК хабарига кўра, станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлаган.
 
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
 
«Тошкент метрополитени» Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига керакли чоралар кўришни сўрайди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *