Ота-онаси ўлдириб кетилганидан сўнг бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди

янв 11 / 2019

alt

АҚШнинг Висконсин штатида бундан уч ой олдин ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди. Бу ҳақда РИА Новости NBC телеканалига таяниб хабар қилди.

Қизнинг ота-онасини 15 октябрь куни Баррон шаҳридаги уйларида отиб ташланган ҳолда топишади. Қизнинг ўзи изсиз йўқолади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маълумотларига кўра, 10 январь куни қиз Дуглас округида, ўз уйидан 100 километр нарида топилган.

Худди ўша куни полиция тергов доирасида бир кишини ҳибсга олган. Қўлга олинган шахснинг нимада гумон қилинаётгани ҳозирча маълум эмас. ​​

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *