Ота-оналарга: Фарзандингизни бир мактабдан бошқасига кўчириш ҳуқуқига эгасиз

янв 12 / 2019

alt

Ота-оналар ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот бермоқда.

Бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш лозим:

– Мактаб директори номига ариза берилади. Аризада фарзандни бошқа мактабга ўтказиш сабаблари кўрсатилади. Мазкур ариза бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқиш кўчирилаётган мактабга тақдим этиш учун тегишли шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

– Ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Аризага мактабдан кетиш талони ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома илова қилинади.

Ўқиш кўчирилаётган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олинган куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини бериши лозим.

– Фарзанд ўқиётган мактаб директорига мактабга келиш талонини бериш лозим.

Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мазкур буйруқ билан ота-оналар таништирилиб, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

– ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

– ўқувчининг тиббий картаси.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *