Олмаота-Тошкент йўлидаги автобусга ўқ отилди

ноя 07 / 2018

– Ичида одамлар бўлган автобус билан бир йўлда кетаётган енгил автомобил йўловчилари автобусга қарата ўқ узган

– Гумонланувчилар дарҳол қўлга олинган

alt

5 ноябрь куни Чимкентда йўловчи ташувчи автобус ўққа тутилган. Sputnik Қозоғистоннинг хабар беришича, Олмаота-Тошкент йўлида юз берган воқеа юзасидан бир неча Туркистон вилоятида истиқомат қулувчилар қўлга олинган.

Хабарда ўқ травматик қуролдан отилгани, ичида одамлар бўлган автобус билан бир йўлда кетаётган енгил автомобил йўловчилари автобусга қарата ўқ узгани айтилган.

Гумонланувчилар дарҳол қўлга олинган. Айни дамда уларга нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 293-моддаси бўйича “Безорилик” жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари травматик қуролни қандай қилиб безорилар қўлига тушганини аниқлаш мақсадида суриштириш ишларини олиб боришмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *