Олий суд: Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқ

июн 25 / 2019

alt

25 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.
 
«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтиради Kun.uz.
 
Эслатиб ўтамиз,  Гулнора Каримованинг президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаатидан сўнг Швейцария Бош прокуратураси унинг «музлатилган» пулларидан 133 млн долларни Ўзбекистонга қайтариши тўғрисида хабар берилди. Шу кунларда Инстаграмда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари «опа»нинг соғ-саломат ва тезроқ қайтишини тилаб постлар қолдиришмоқда.  
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *