Олий Мажлис депутатлари ва ОАВ вакиллари Воронеж вилоятидаги АЭСга ташриф буюришади

дек 12 / 2018

alt

Олий Мажлис депутатлари ва ОАВ вакиллари Воронеж вилоятидаги АЭСга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

2018 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси Воронеж вилоятининг Нововоронеж шаҳрига (Россия) жўнаб кетади. Делегация таркибидан Олий Мажлис депутатлари гуруҳи, Адлия вазирлиги вакили, “Дунё” ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ва қатор интернет-ресурсларнинг журналистлари ўрин олган.

Делегация собиқ СССР ҳудудидаги узоқ тарихга эга саноат атом электростанцияларидан бири – Нововоронеж АЭС фаолияти, унинг хавфсиз ишлаш тажрибаси билан танишади.

Сентябрь ойи бошида Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатда АЭС қуришда ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашгани тўғрисида хабар қилган эдик.

Унга кўра, Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ҳамкорликда барпо этилади. Лойиҳани 2028 йилгача бажариш режалаштирилган. АЭС 2,4 ГВт қувватли иккита блокдан иборат.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *