Оҳангаронда юз берган ЙТҲда 4 киши вафот этди

дек 06 / 2018

alt

2018 йилнинг 5 декабрь куни соат 18:25 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 214 км да “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли д/р 60 Т 475 НА автомобиль, шу йўлнинг чет қисмида тўхтаб турган йўл таъмирлаш ишлари олиб бораётган “ИВEКО” русумли, д/р 01 079 ЗEА автокран автомобилнинг орқа қисмига урилган.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида, 4 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *