Нурсултон Назарбоев истеъфосидан сўнг Қозоғистон банкларида доллар тугаб қолди

мар 20 / 2019

alt

Нурсултон Назарбоев истеъфосидан сўнг Қозоғистонда хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Бугун эрталаб Қозоғистон фонд биржасида америка валютаси курси 1,64 тангага ошиб 378,04 тангани ташкил қилди.

Курс ўсиши унчалик  катта бўлмасада, лекин хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди.  19 март куни Қозоғистон валюта биржасида 72 миллион доллар алмаштирилган бўлса, бугун 255 миллион доллар алмаштирилган.

“Бугун эрталаб Олма-Ота шаҳридаги бир неча валюта айрбошлаш шахобчаларида доллар йўқлигига шахсан амин бўлган. Бир қатор банкларга телефон орқали мурожаат қилган мухбир ҳам худди шундай жавоб олган”, дейилади хабарда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *