Нукусда байроқ ўрнатилган майдонда кийимсиз ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди (+видео)

мая 15 / 2019
 
9 май куни 21:30 лар атрофида Нукусда уч нафар ўсмир йигит шаҳар марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг байроқлари ўрнатилган майдонга бориб, ечинган ҳолда видеога тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. 
 
 
Kruz.uz хабарига кўра, ҳолат юзасидан 11 май куни 1998 йилда туғилган С.Б., 2000 йилда туғилган Н.У. ҳамда Ў.А.ларнинг бу хатти-ҳаракатлари судда кўриб чиқилган.
 
 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасини қўпол равишда бузганлиги учун йигитларнинг ҳар бирига ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *