Нукусда 1-синф ўқувчиси "Кобальт" ютиб олди

дек 10 / 2018

alt

Нукус шаҳрининг Отчопар майдонида Ҳосил байрами муносабати билан қатор мусобақалар ташкил этилди.

Байрам томошалари арқон тортиш мусобақаси билан бошланди. Унда Чимбой тумани биринчи, Қўнғирот тумани иккинчи, Амударё тумани спортчилари учинчи ўринни эгаллади.

Бош соврин учун гиламга кураш бўйича бир неча бор Қорақалпоғистон чемпиони, жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони шуманайлик Мийирбек Абдихалиқов ва кураш, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Хўжайли туманидан Зарапатдин Турдимуратовлар чиқди. Бир-бирига муносиб полвонлар беллашувида Зарапатдин Турдимуратов ғолиб чиқиб, бош соврин Президентимизнинг совғаси “Spark” автомашинаси билан тақдирланди.

Отчопар майдони бўйлаб отда бир, беш, етти, ўн айланиш мусобақасини кўпчилик қизиқиш билан кузатди. Ўн айланиш бўйича маррага биринчи бўлиб Қораўзак туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Айсулув Шалабаева етиб келди. Ғолибага бош соврин – “Cobalt” автомашинасининг калити топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *