Наманганда пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

фев 12 / 2019

alt

Наманган вилоятининг Чуст туманида 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, “Мирзаобод” МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т.(исмли аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Натижада Ў.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *