Наманганда 2 ёшли қизалоқ уйини ёқиб юборди

янв 08 / 2019

alt

2019 йил 7 январь куни Наманган шаҳар “Қуйи Ровустон” МФЙда яшовчи 25 ёшли Н.Ф.(исмли аёл)нинг уйида 2 яшар қизи М.А.ни болалар манежи ичида назоратсиз қолдирган. Натижада гўдак гугуртни олиб ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада аланга хонадаги пардага ўтиб, ёнаётган парда боланинг устига тушган вақтида Н.Ф. томонидан ўчирилган. Оқибатда она ва бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *