Нафси ҳакалак отган фирибгар "сувдан қуруқ чиқолмади"

дек 07 / 2018

alt

Урганч шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган А.Б. 2014 йилнинг август ойида Урганч шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган С.Рахимовнинг “қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб” уй сотиб олиш мақсадида жамғариб қўйган 80 000 000 сўм пулини қанчалик осонлик билан қўлга киритган бўлса, ҳар сафар, ўзига нисбатан юқоридаги пул масаласида суриштирув бошланганида шундай осонлик билан суриштирувни чалғитиб “сувдан қуруқ чиқиб” кетаверган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Орадан тўрт йил ўтиб қайта олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида “ўзини устамон санаган” ушбу шахснинг фирибгарлик ҳолати билан боғлиқ барча кирдикорлари фош этилди ва унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *