Эфиопияда ҳалокатга учраган «Боинг»нинг қора қутиси очилди

мар 18 / 2019

alt

Дастлаб, учувчи бошқарувдаги муаммолар сабаб самолётни денгиз сатҳидан 4200 метрга кўтаришга рухсат сўраган. Кейин ҳаво кемаси командири аэропортга қайтиш ниятини маълум қилган, дея хабар тарқатди RG.

Чап томонда шаҳар бўлгани учун ўнг томондан бурилиб қўнишга рухсат берилган. Орадан бир дақиқача ўтгач, самолёт билан алоқа узилган. «Reuters» агентлигининг эксперт фикрига таяниб хабар беришича, одатда учувчилар, айниқса, мураккаб рельефли майдон узра, манёвр қилиш учун баландликка кўтарилишни сўрашади. Фожиа жойидаги самолёт бўлаклари орасидан топилган стабилизаторнинг бир қисми, триммер ўрганилганда эса унинг ўтган йил октябрь ойида Индонезияда ҳалокатга учраган «Boeing 737 MAX 8» никига ўхшаш қийшайишни ҳосил қилгани аниқланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *