Мустақиллик майдонидаги фавворани таъмирлаш ишлари жорий йил охирида якунланади

июн 12 / 2019

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Мустақиллик майдонидаги фаввора олиб ташланаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Маълум қилишича, бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
“Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор”, дейилади ҳокимлик изоҳида.
 
Фаввора меъёрдагидан 8 баробар кўп электр энергияси сарфлайди. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.
 
Жорий йил охиригача фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *