Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши тўхтатилди

окт 08 / 2018

– Мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим

– Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Facebook саҳифасида пойтахт аҳолисининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда Мирзо Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши ҳақида маълумот жойлаштирилган.

“27 сентябрдан ушбу ҳудудда йўл қуриш ишлари бошланди. Ишлар давомида йўл ўтиши режалаштирилган майдоннинг ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқланди. Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади.

Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи йўқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилиши маълум қилинади. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *