Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

окт 16 / 2018

 

– Монумент Ўзбекистон элчихонаси яқинида, Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган

– Очилиш санаси ҳозирча номаълум

– Москва шаҳрига Ислом Каримов фонди томонидан тақдим этилди. Муаллиф — британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй

Подготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Москве

Москва марказида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб ёзади Sputnik.

Ҳайкал Полянка метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида, Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган.

Айни дамда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси ҳайкалнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум эканини хабар қилган. 

Ушбу монумент Москва шаҳрига Ислом Каримов фонди томонидан тақдим этилган. Ҳайкал муаллифи британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй. Ҳайкалда Ўзбекистон Биринчи президенти Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тасвирланган.

На данном изображении может находиться: 1 человек

Эслатиб ўтамиз, Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ва хиёбонлардан бирига Ўзбекистон Биринчи Президенти номини бериш ҳақидаги қарор Москва шаҳар маъмурияти томонидан 2016 йилда қабул қилинган эди. Ҳайкал қуриш учун маблағ Ислом Каримов номли хайрия фонди томонидан ажратилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *