«Миллатларни ажратиш тарафдори эмасман, лекин ўзбеклар олдида бош эгса арзийди» — қозоғистонлик фуқаро Арис аҳолисига ёрдам кўрсатаётган ўзбеклар ҳақида (+видео)

июн 26 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда қозоқ фуқаросининг чимкентлик ўзбекларнинг Арис шаҳридаги портлашлар туфайли эвакуация қилинганларга катта ёрдам кўрсатаётгани ҳақида видео суратга олди.
 
«Мен миллатларни бўлиш тарафдори эмасман, лекин ўзбеклар олдида бош эгса арзийди. Бири ўз тўйхонасини бўшатиб берди, иккинчиси юк машинасини хизматга қўйди, бошқаси озиқ-овқат келтирди, кимдир шунчаки яқинига қўнғироқ қилиб олиши учун ўз телефонини таклиф қилди.  Ўзбеклар ҳақиқий саховат кўрсатишди», – дейди видео муаллифи.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Арис шаҳрида ҳарбий қисм омборхонасида ёнғин ва кучли портлашлар содир бўлди. Шундан сўнг шаҳар аҳолиси қўшни Чимкент ва Туркистонга бутунлай эвакуация қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *