Машина учун берилган 17 млн 400 минг сўмни "беминнат" ёрдамчи олиб кетди

апр 19 / 2019

alt

Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, А.Азамат 2015 йилда яхши ниятлар билан автомашина сотиб олиш мақсадида маблағ жамғарган эди. Унинг машина сотиб олиш истаги ва жамғармасидаги маблағидан хабар топган ҳамқишлоғи, 1968 йилда туғилган Р.Э. унга ўзининг “беминнат” ёрдамини таклиф этади.

Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизматининг ёзишича, “Давлат фойдасига мусодара этилган “Матиз” русумли автомашинани сотиб олиб бераман” деб ҳамқишлоғини ишонтирган Р.Э. 2015 йилнинг декабрь ойида унинг 17 400 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Орадан уч йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада автомашина эгасига айлана олмаган Азамат тоқати тоқ бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳамқишлоғини чув туширган Р.Э. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *