Ходимлар 734та ҳолатда дам олиш кунлари ишга чақирилгани аниқланди

мар 11 / 2020
alt
2020 йил март ойи ҳолатига кўра, Давлат меҳнат инспекцяси томонидан 3993 марта мониторинг ўтказилган ва ўрганишлар давомида 2450 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, қонунбузилиш ҳолатларининг 1716 тасида ходимлар иш вақтидан ташқари ишга ҳамда 734 тасида дам олиш кунлари ишга жалб этилган.
 
Натижада 5261 та ташкилотга ёзма огоҳлантириш, 465 тасига ёзма кўрсатма берилган бўлса, 49 таси жаримага тортилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *