Кучли шамол оқибатида Каттақўрғон тумани ҳокимияти биносининг том қисми ерга қулади

окт 17 / 2018

 

– Ҳокимият ҳовлисида бўлган бир киши ҳалок бўлди, яна бири тан жароҳати олди

15 октябрь куни соат 12:00 лар атрофида Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол оқибатида туман ҳокимияти биносининг том қисми ерга қулади. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар қилади.

Ҳодиса натижасида ҳокимият ҳовлисида бўлган тумандаги “Тарнов” маҳалласи Тарнов қишлоғида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Мардон Қодиров ҳалок бўлди. “Бургансой” маҳалласи Мавлон қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган  фуқаро Шаҳобиддин Файзиев турли даражадаги тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ИИБ ЁХБ раҳбарлари, шунингдек қутқарув тузилмалари чиқишган.

Айни вақтда туман ҳокимияти том қисми тўлиқ тозаланиб, содир бўлган кўнгилсиз ҳолат оқибатлари бартараф этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *