Контракт тўлови учун ўтказилган иш ҳақига солиқ имтиёзи бекор бўлиши мумкин

дек 05 / 2018

alt

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида жисмоний шахслар 2019 йил 1 январдан бошлаб, ўзлари ёки фарзандларининг контрактларига иш ҳақидан ўтказгани учун ҳеч қандай солиқ имтиёзига эга бўлмайди; юридик шахслар томонидан 3 йил ишлаб бериш шарти билан талабанинг контракти учун ўтказиб берилган сумма талабага даромад ҳисобланмайди ва у даромад солиғи тўламайди, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
 
Амалдаги Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига биноан, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари даромад солиғидан озод қилинар эди. Ушбу имтиёз бекор бўлиши кутилмоқда.
 
Амалдаги СКнинг 171-моддаси 11-бандига биноан юридик шахслар талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистон олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар даромад сифатида қаралмас ва солиққа тортилмасди. Янги лойиҳада ушбу банд сақлаб қолиняпти, фақат қўшимчасига талаба таълим олиш тугагандан сўнг уч йилдан кам бўлмаган вақт давомида ишлаб беришга мажбур эканлиги расман белгиланди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *