Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи

апр 20 / 2019

alt

Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган китоб улашиш хайрли тадбирида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этмоқда. Куни кеча ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида Республикамиз бўйлаб мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига 12 минга яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, бадиий ва илмий, ҳуқуқий адабиётлар, хорижий тилларни ўрганиш учун қўлланмалар, луғатлар, шеърий тўпламлар, халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмаси тақдим этилди.

«Барчамизга маълумки, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”. Шу сабабдан ҳам бу каби тадбирлар ёшларнинг илмли, маънавияти юксак, бой тафаккурга эга етук мутахассис бўлиб етишишларида беқиёс аҳамиятга эга, — дейди Яккасарой тумани 172-мактаб директори Зиямухамедова Зебохон Юсуповна. — Албатта, ёшларга айнан улар ҳавас қилган инсонлар совға қилган китобларнинг ўрни бўлакча. Шуни ишонч билан айтаманки, Ватанимиз ҳимоячилари қўлидан қабул қилинган бу каби бебаҳо совғалар фарзандларимизнинг камол топишида ўз ҳиссасини қўшади”.

Айтиш мумкинки, ушбу эзгу ташаббус болаларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқи, меҳрини янада ошириш билан бирга ёш китобхонлар сафининг кенгайишига ва навқирон авлоднинг маънавий дунёқараши янада юксалишига хизмат қилади.

КЕЛАЖАКНИ  БАШОРАТ  ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

                               УНДАЙ  БЎЛСА,  ЁШЛАР  ҚЎЛИГА  ҚАРАНГ,

                                                     УЛАР  ҚАНДАЙ  КИТОБ  ЎҚИМОҚДАЛАР.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *