Ким, қачон, қайси чироқни ёқиб юриши керак?

апр 17 / 2019

alt

Автомобиль ҳайдовчиларига кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбуриятини юклаётган ЙҲҚдаги янгиликни таҳлил қиламиз.
 
Нима юз берди?
 
Ҳукумат Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган тузатишлар пакетини тасдиқлади. Улар сирасига «кундузи чироқ ёқиш» ҳам киради. Аввалига янгиликлардан келиб чиқиб, ким, қачон ва қайси «чироқдан» фойдаланиши кераклигини билиб оламиз (қуйидаги жадвалга қаранг).
 


Т/р

Шартлар

Транспорт воситасининг тури

Ташқи ёритиш асбобларининг тури

 

 1

Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ва махсус товушли ишоралари ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келишда

 

Кузатиб келинаётган транспорт воситаси

 

Яқинни ёритувчи чироқлар

 

 2

Қувиб ўтишда

(товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга)

Қувиб ўтаётган транспорт воситаси

Чироқларнинг ёқиб ўчирилиши

 

 3

 

Қоронғу вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда

Барча механик транспорт воситалари ва мопедлар


Велосипедлар

Тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситалари

Узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар


Чироқлар

 

Габарит чироқлари

 

 4

 

Аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса

Қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақти-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада

Қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда

Барча транспорт воситалари

Яқинни ёритувчи чироқлар

 

 5

Кўзи қамашганда

Барча транспорт воситалари

Авария ишоралари

 

 6

Қоронғу вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида тўхтаганда ёки тўхтаб турганда


Етарлича кўринмайдиган шароитда

Барча транспорт воситалари

 

Габарит чироқлари

 

 

Габарит чироқлари. Қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин

 

 7

Етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан

Қоронғу вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга

ЙҲҚнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига

 

 

 

 

Барча транспорт воситалари

 

 

 

 

Туманга қарши чироқлар

 

 8

Куннинг ёруғ вақтида

Ҳаракатланувчи барча автомототранспорт воситалари

Яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлари

 

 9

Аҳоли яшаш жойларидан ташқарида, қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда

 

 

 

 

 

Аҳоли пунктларида

Барча транспорт воситалари

 

 

 

 

Хизмат вазифаларини бажараётган, белгиланган тартибда ялт-ялт этувчи кўк ёки кўк ва қизил, шунингдек сариқ ёки зарғалдоқ рангли чироқ-маёқча ва махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган транспорт воситалари

Прожектор чироқ ва изловчи чироқлар

 

 10

Етарлича кўринмайдиган шароитда

Барча транспорт воситалари

Туманга қарши орқа чироқлар (тўхташ чироқлари (стоп-сигнал)га улаш тақиқланади)

 

 11

Ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғу вақтида, йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида

Автопоезд

«Автопоезд» таниқлик белгиси

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тузатишлар кучга кирган бўлса ҳам, пойтахтимизнинг айрим туманлари йўлларидаги вазиятнинг юзаки таҳлили автомобиль эгаларининг тахминан 1-2%и янги талабга риоя этаётганини кўрсатмоқда. Бунинг бир нечта сабаблари бор, хусусан: 
 
– ўзгартиришларга тайёргарлик кўрилмаган – 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарорнинг 4-бандида талаб қилинганидек, лойиҳа дастлаб жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмаган эди. Бундан ташқари, ҳужжатда автоҳаваскорлар билан ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш учун бир муддатга «кечиктириш» (бирмунча кечроқ кучга киритиш, таҳр.) назарда тутилмаган;
 
– афсуски, ҳар қандай жамиятда муайян даражада ҳуқуқий нигилизм ва инфантилизм мавжуд. Кўпинча бу қабул қилинаётган ҳуқуқий нормаларнинг маъносини, шунингдек уларга риоя этмасликнинг юридик ва амалдаги оқибатларини тушунмаслик оқибатида юз беради.
 
Ҳайдовчиларда бу хусусда юзага келиши мумкин бўлган асосий саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз.
 
Бунинг нима кераги бор ўзи?
 
Ўзбекистон ЙҲҚга ушбу талабни киритган илк давлат эмаслиги барчага аён. Масалан, Скандинавияда кундузи ёқилган чироқ билан ҳаракатланиш шарти жорий этилганига 20 йилдан ошди. Аксарият Европа мамлакатларида ушбу қоида 2000-йиллар бошидан амал қилади. Собиқ совет макони ҳам бундан мустасно эмас: Россияда 2005 йилдан буён аҳоли пунктларидан ташқарида, 2010 йилдан буён эса ҳамма жойда яқинни ёритувчи чироқлар билан ҳаракатланадилар.
 
Қонун ижодкорларининг асосий мақсади – хавфсизлик. Олимларнинг фикрича, ҳатто кундузги пайтда ҳам чироқлари ёқилган автомобилни инсон мияси буткул ўзгача қабул қилар экан. Йўлни кесиб ўтаётганда аксарият машиналарга кўз қири тушадиган пиёда ҳам сифат жиҳатдан яхшироқ муносабат билдирадилар. Ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳам йўналишни осонроқ аниқлайдилар – чироқ ёруғлиги ён кўзгулар ва орқа томонни кўриш кўзгусида акс этади.    
 
Расмий маълумотларга қараганда, ушбу қоидани ўзида жорий этган мамлакатларда ЙТҲ кўрсаткичлари ўрта ҳисобда 10-15%га пасайган. Ўзбекистон Ҳукумати ҳам сўнгги йиллардаги аянчли йўл ҳодисалари статистикасини инобатга олган ҳолда бу ишга қўл урган кўринади.
 
Инсон ҳаётини сақлаб қолиш ёқилғи сарфи ошишига олиб келади (янгиликка қарши чиқаётганлар шундай далилни рўкач қилиб келтиради), дарвоқе, техник мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, у нормадан 1-2% ортади холос.
 
Ёқмасам – нима бўлади?
 
Бир нечта автоҳаваскорлар билан «иссиғида» суҳбатлашиб, аксарият кишилар янги қоида амал қила бошлаган бўлса ҳам, бунинг учун жарима сола олмайдилар, дея хато ўйлаётганининг гувоҳи бўлдик. Ҳозирча Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмаган эмиш.
 
Уларни киритишнинг ҳожати йўқ. МЖТКнинг 128-моддаси биринчи қисмида ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо назарда тутилган. Ушбу қисмдаги диспозиция бланкет тусда бўлиб, юқоридаги жадвалда баён этилган чироқлардан фойдаланиш тўғрисидаги ЙҲҚ талабларига ҳавола қилади.
 
Тегишинча, 10 апрелдан куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш тўғрисидаги қоидани бузганлик ҳам ушбу модда таъсири остига тушади. Биринчи бор қоидабузарликка йўл қўйганлик учун – ЭКИҲнинг 1/2 қисми. Такрор содир этиш санкция миқдорига таъсир кўрсатади – ўта «ашаддий» қоидабузарларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солинади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга маҳрум этилади.
 
Ким қандай кузатади?
 
Жавобгарликнинг белгиланиши ўз-ўзидан қоидаларга риоя этилишини кафолатламайди. Қоидабузарликлар қай йўсинда кузатув остига олиниши муҳим. Айни пайтда ЙҲҚни бузиш ҳоллари қуйидагича қайд этилмоқда:   
 
– «анъанавий» усулда – ДЙҲХХ ходимлари томонидан постларда ёки рейдлар давомида;
 
– махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида – уларнинг функционали мунтазам равишда кенгайтирилмоқда, бу янада кўп қоидабузарликларни қамраб олиш имконини бермоқда. Демак, камераларнинг объективлари яқин орада чироғи ўчирилган автомобилларни ҳам тута бошлайди;
 
– 1 июлдан арз қилувчини рағбатлантирган ҳолда, фуқаролар ва ташкилотларга тегишли автомобилларнинг видеорегистраторлари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ёзувларни қабул қила бошлайдилар.
 
Норма 10 апрелдан кучга кирган ва шу санадан эътиборан унга барча риоя этмоғи лозим. Янги қоидани бузганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган ва уни қўллаш механизмлари белгиланган.
 
Олег Заманов
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *