"Кавказ асираси" актрисаси Леонид Гайдайнинг унга қилган шилқимлиги ҳақида айтиб берди

дек 08 / 2018

alt

Актриса Наталья Варлей "Кавказ асираси" фильмининг суратга олиниши давомида режиссёр Леонид Гайдай томонидан содир этилган шилқимликлар ҳақида оммага эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Ўзининг "Дорбоз аёл" номли автобиографик китобида Варлей Гайдай кунларнинг бирида уни меҳмонхонагача кузатишга қарор қилгани ва унинг хонасига киргани ҳақида ёзган. Кутилмаганда уларнинг хонасига Гайдайнинг рафиқаси Нина Гребешкова кириб қолади. Варлей аёлга улар ишни муҳокама қилишаётганини айтади ва Гребешкова сукут сақлаганча номерни тарк этади.

"Леонид Иович креслодан кўтарилиб, эшик томон юрди, мен эса эшикни ёпиш учун унинг ортидан бордим. Аммо Гайдай кутилмаганда эшикни ичкаридан ёпди, менга томон бурилди ва ўпишга ҳаракат қилди", - деб ёзади Варлей.

Актрисанинг сўзларига кўра, у Гайдайга қаршилик кўрсатади ва уни номердан итариб чиқариб, эшикни қулфлаб қўяди.

Эртаси куни Гайдай ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутган. Аммо кейинчалик Нина ролига актриса Надежда Румянцева овоз бериши ҳақида қарорни қабул қилган.

"Кавказ асираси, ёки Шурикнинг янги саргузаштлари" комедияси 1966 йилда суратга олинган. Режиссёр Леонид Гайдай 1993 йилда вафот этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *