Италияда ҳайдовчи ичида 51 нафар бола бўлган мактаб автобусини ёқиб юборди

мар 21 / 2019

alt

Милан яқинида мактаб автобуси ҳайдовчиси манзил бўйлаб ўз йўналишни ўзгартирган. Уни полициячилар таъқиб эта бошлаганидан сўнг у автобусга ёқилғи қуйиб, ёқиб юборган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Гувоҳларга кўра, келиб чиқиши Сенегал шаҳридан бўлган 47 яшар ҳайдовчи Ўрта ер денгизида мигрантлар ҳалок бўлишини тўхтатмоқчи эканлиги ва автобусда ҳеч ким омон қолмаслигини айтиб бақирган.

alt

Полициячилар ёнаётган автобус ойнасини синдириб, унинг ичидан 51 нафар бола ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган катталарни қутқарган. 14 киши тутундан заҳарланган. Улар орасида  жароҳатланганлар йўқ. 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *