Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

июн 29 / 2019

alt

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл сувга чўкиб, ҳалок бўлганини хабар қилади.

Ҳодиса 28 июнь куни Иссиқкўлдаги «Киргизкое взморе» санаторийси пляжида юз берган.
 
Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.
 
«Марҳуманинг қариндошларига жасадни Ўзбекистонга олиб чиқиш бўйича консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам берилмоқда», — дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *