Илк комьпютер қачон ва қандай мақсадда яратилганинини биласизми?

фев 14 / 2019

alt

14 февраль Компьютерчилар куни норасмий байрам бўлиб, мутахассислар бу байрамни кенг нишонлайдилар. 1946 йил 14 февраль куни дунёда аниқ ишлайдиган биринчи электрон комьпютер ENIAC I (Electrical Numerical Integrator And Calculator) намойиш этилди. Биринчи ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқариш ишларига Америка армияси ҳомий бўлган, компьютер уларга ҳарбий режа ва дастурларни ўтказиш учун керак бўлган.

ENIAC I компьютери 1955 йил 2 октябрда 23 соат 45 минутга қадар ишлади, кейин бузиб ташланди. Албатта, ундан аввал ҳам компьютерлар яратилган, лекин ҳаммаси эксприментал нусхалар бўлган. Аслида, биринчи компьютер - Беббидж аналитик машинаси, лекин ENIAC I ҳақиқатда амалиётда биринчи энг аниқ ишлайдиган компьютер ҳисобланади. Ваҳоланки, айнан ENIAC I дан замонавий компьютерларга иккиламчи ҳисоблаш системаси мерос қилиб олинган. 

ENIAC I ўз даврининг энг муҳим вазифасини: армиянинг баллистик жадвалларинг ҳисобларини бажариш мақсадида яратилган эди. Армияда артиллерия ва авиациянинг эҳтиёжлари учун баллистик жадвалларинг ҳисоблари билан шуғулланувчи бўлимлари бўлган. Бу бўлимларда инсонлар Армия Калкулятори деган лавозимларда ишлаганлар. Ҳақиқатда, «ҳисоблаш манбалари»нинг қуввати ва ишлаб чиқарилиши етарли даражада бўлмаган. Шу сабабли кибирнетиклар 1943 йилнинг бошларида ENIAC I компьютерининг янги модели бўйича ишлаб чиқариш консепциясини яратдилар. Айнан шу сабабли 14 февраль «Компьютерчилар куни» байрами этиб нишонланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *