ИИББ Тошкент халқаро аэропорти олдидаги ноқонуний таксистлар билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда

июн 10 / 2019

Картинки по запросу toyota prius

Пойтахт ИИББ Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидан чиқишда ўз транспорт хизматларини таклиф этадиган ва бунинг эвазига деярли уч баробар кўп ҳақ сўрайдиган такси ҳайдовчилари билан боғлиқ вазиятни назоратга олади. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  лицензиясиз ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар қилади ИИББ.
 
17 майдан 1 июнга қадар бўлган вақт давомида аниқланган 50 нафар такси ҳайдовчисидан 24 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси («Ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик») билан жавобгарликка тортилган, 26 нафари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. 42 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
 
Бироқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини турли усуллар билан (аслида таксист эмас, дўсти ёки қариндошини кутаётгани, одамини аэропортдан чиқишга юбориб, ўзлари узоқроқда туриши ва ҳ.к.) алдаш ҳолатлари учрамоқда. Агар аэропортда таксист-бомбиллар «ҳужуми»га учрасангиз бизга хабар қилинг, – дейилади бошқарма хабарида.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *