ИИБ ЙҲХБ: Андижондаги автотураргоҳида портлаш содир бўлмаган

мар 11 / 2019

alt

9 март куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автотураргоҳида автомашиналар портлаб кетиши содир бўлганлиги ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати ахборот берди.

«Хавотирланиш учун асос йўқ. Ҳеч қандай портлаш содир бўлмаган. 9 март куни соат 16:30 ларда Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида 5 тонналик ёқилғи қуйиш тизими атрофига эҳтиётсизлик туфайли тўкилган 10 литр бензин ёнган. Бу тўғрисида хабар берилгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойига ўз вақтида етиб бориб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. Ҳеч ким талофат кўрмаган», — дейилади Андижон вилояти ИИБ хабарида.

Тезкор суриштирув ва ўрганишлар натижасида ёнғин статик разрядланиш натижасида келиб чиққани аниқланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *