Ичида йўловчилари бўлган Iran Air самолёти ёнмоқда (видео)

мар 22 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Iran Air йўловчи самолётининг қўниш вақтида ёнаётган ҳолати олинган видеотасвир тарқалди.

Ҳодиса Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Меҳробод халқаро аэропортида содир бўлган. Кадрларда қўнаётган самолётнинг қанот қисмидан бошлаб орқа қисмигача аланга олаётганини кўриш мумкин.

Маълумотларга кўра, ёнғинга самолёт шассисининг носозлиги сабаб бўлган.

Ёнғин тезда бартараф этилганлиги боис, йўловчилардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

                     

 

                                                                       

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *