Humo Arena'даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

дек 26 / 2018

index1.jpeg

26 декабрь куни соат тахминан 10.35 ларда Тошкентда қурилаётган Humo Arena муз саройи яқинида барпо этилаётган автотураргоҳ ҳудудидаги омбор учун ажратилган бинода ёнғин чиққан. Пойтахт ИИББдан UZ24'га маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида қурилиш материаллари ёнган.

Ўт ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 11.21 да тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

Дастлабки тахминларга кўра, пайвандлаш ишлари чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлган. 

Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *