"Humo Arena" муз саройининг очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

мар 15 / 2019

alt

Бугун Тошкент шаҳрида “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлди. 

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

alt

Очилиш маросими спортчи ва санъаткорлар ҳамкорлигида тайёрланган шоу дастур билан давом этди. Муз майдони сатҳида 3D мэппинг технологияси асосида Ҳумо қуши, бу ерда ўтказиладиган спорт турлари тасвири намойиш этилди. Спортчи ёшлар ҳамда болалар кўргазмали чиқишлар қилди. Ўзбекистоннинг ёш спортчилари ва машҳур хоккейчилар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  

“Humo Arena” замонавий муз саройининг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин.

alt

Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. 

alt

Мажмуанинг концептуал лойиҳаси Жанубий Кореянинг “Heerim Architects & Planners” компанияси, том қисмининг лойиҳаси Австриянинг “Oberhofer Stahlbau” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Умуман, иншоотни қуриш ва жиҳозлашда Германия, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Италия, Бельгия, Франция, Финляндия, Россия каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган техника ва технологиялардан фойдаланилган.

alt

“Humo Arena” юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш, энг муҳими, ёшларни спортнинг қишки турларига ҳам кенг жалб этишда муҳим омил бўлади. Шунингдек, кўп тармоқли спорт-кўнгилочар иншооти сифатида барча аҳоли қатламларининг жисмоний ва маданий камолотига хизмат қилади. Келгусида бундай мажмуа ва марказларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қуриш кўзда тутилган.

alt

Маросимда Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазель, дунёга машҳур спортчи ва санъаткорлар иштирок этди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *